Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фарғонада маст эркак ИИБ ходимини болта билан уриб, жароҳат етказди
18.09.2021 18:04,  
129

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида маст эркак ИИБ ходимини болта билан уриб, жароҳат етказди, дея хабар бермоқда вилоят ИИБ ахборот хизмати.

Маълум қилинишича, 9 сентябрь куни фуқаро шаҳарнинг Меҳнатобод кўчасида маст ҳолда қизи билан жанжаллашган. Профилактика инспекторлари уни тинчлантириш мақсадида борганида уларга қаршилик кўрсатиб, болта билан урган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан фуқарога Жиноят кодексининг 219-моддаси (ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда қамоққа олинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан