Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фарғонада тарбиячининг қўлидан қошиқ чиқиб кетиши оқибатида боғча боласи бир кўзидан айрилди
6.04.2021 15:32,  
1830

Фарғона вилояти Ўзбекистон туманидаги 13-оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида 2020 йилнинг 16 октябрь куни тарбиячи Н.А.нинг қўлидан чиқиб кетган темир қошиқ 5 ёшли болани кўзидан айирди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Маълум қилинишича, шу куни тарбиячи овқат тарқатаётган вақтида болалар бақир-чақир қилган. Тарбиячи уларни тинчлантириш мақсадида қўлидаги темир қошиқни силкитган вақтида эҳтиётсизлик сабаб қўлидан чиқиб кетиб, 2016 йилда туғилган А.нинг кўз қисмига теккан. Бунинг оқибатида унга оғир шикаст етган.

Суд-тиббий экспертизасининг хулосасига кўра, вояга етмаган А.да ўнг кўз шох пардасининг, склеранинг, рангдор парданинг йиртилган яраси, ўнг кўз олмаси бутунлигининг бузилиши, кўришнинг тўлиқ йўқолиши каби жароҳатлар бўлиб, бу ҳаёт учун хавфлилик мезонига кўра оғир тан жароҳатлар тоифасига кириши аниқланган.

Жиноят ишлари бўйича Ўзбекистон туман суди томонидан мазкур жиноят иши кўриб чиқилди. Иш ҳужжатлари ва судда аниқланган ҳолатларга кўра, тарбиячи Н.А. эҳтиётсизлиги оқибатида боланинг кўз қисмига оғир шикаст етказишга сабаб бўлган.

Судда у боланинг даволаниши учун 14 миллион сўм пул берганлигини маълум қилиб, қилмишидан пушаймон бўлган. Н.А.га Жиноят кодексининг тегишли моддаси асосида жазо тайинланиб, фуқаровий жавобгар 13-оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотидан 4 миллион 700 минг сўм моддий зарар жабрланувчининг қонуний вакили фойдасига ундирилиши белгиланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан