Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Фарғоналиклар республикада биринчи бўлиб пахта режасини бажарди
15.10.2020 10:41,  
409

Фарғоналик пахтакорлар мамлакатимизда биринчи бўлиб, жорий йилги пахта топшириш шартномавий режани бажарди

Фермер хўжаликлари томонидан мўл ҳосил етиштирилиб, 250 минг тонна пахта хирмони бунёд этилди, унинг аксарият қисми юқори навларга сотилди.

Президентимизнинг ташаббуси билан пахтачиликда кластер тизими жорий этилгани бугун ўз самарасини бермоқда. Вилоятнинг 9 та туманларида пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан мўл ҳосил етиштирилгани ҳам буни яққол кўрсатиб турибди.

Жорий йилда 82 минг гектардан зиёд майдонда ғўзанинг “С-8290”, “Наманган-77”, “Султон”, “С-6524” навлари экилиб, агротехник тадбирларга муҳим эътибор қаратилди. Пахтани қисқа муддатларда сифатли қилиб териб олиш, теримга фермер хўжалиги аъзоларини ва иш билан банд бўлмаган уюшмаган аҳолини ихтиёрий жалб этиш бўйича барча зарурий чоралар кўрилди.

Натижалар эса қувонарли. 15 иш кунида вилоятнинг Бувайда, Учкўприк, Риштон туманлари пахта сотиш шартномавий режасини республикада биринчи бўлиб бажардилар. Шунингдек, Олтиариқ, Ўзбекистон, Тошлоқ, Бағдод, Данғара туманлари ҳам пахта хирмонига муносиб ҳисса қўшишди. Бугун бошқа туманлар ҳам астойдил ҳаракат қилишмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан