Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Германия ҳарбийлари Афғонистонни тарк этди
3.07.2021 14:44,  
161

Бу ҳақда Германия мудофаа вазири Аннегрет Крамп-Карренбауэр ARD телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди, деб хабар қилди Kommersant нашри.

Германиялик ҳарбийларнинг сўнгги гуруҳи 30 июнь куни Афғонистонни тарк этди. ГФР Мудофаа вазири аскарларни ҳудуддан чиқарилишини «муҳим тарихий воқеа» деб атади.

«Биз Афғонистондан тезда европача намунадаги давлатни ярата оламиз, деган нотўғри таассуротни уйғотдик», — деди у.

Германия НАТО иттифоқдошлари билан биргаликда ислом республикасига бундан кейин ҳам ёрдам бериш йўлларини изламоқда. «Ҳаттоки, бизнинг мамлакатдаги ҳарбий иштирокимиз ўз якунига етган тақдирда ҳам биз Афғонистон томонида қолишимиз керак, — деди у. — Мисол учун, биз маҳаллий аҳолини қўллаб-қувватлашимиз мумкин».

Вазир ҳарбий альянс ичида айни вақтда НАТО қайси йўл орқали Афғонистон армиясини қўллаб-қувватлаши мумкинлиги ҳақида сўз бораётганини айтиб ўтди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан