Google тизимига эгалик қилувчи Alphabet компанияси сешанба куни кутилганидан ортиқ чорак даромади ҳақида хабар берди. Бунга рекламага ва булутли хизматларга бўлган талабнинг ўсиши сабаб бўлди.
Ушбу янгиликдан сўнг Alphabet аксиялари 8%га қимматлади.
Google'нинг реклама фаолияти, шу жумладан YouTube'ни ҳисобга олганда чорак даромадининг 81%ни таъминлади. Пул кўринишида бу $56,9 миллиарддир. 2019 йилнинг шу даврига нисбатан тушум 23%га ўсди.
Булутли технологиялар сегментида савдолар $3,83 миллиард даромад келтирди.