Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳафта давомида ўртача иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда
21.06.2021 13:34,  
130

Иш ҳафтаси давомида Ўзбекистон ҳудуди бўйича Урал ҳудудларидан деярли салқин ҳаво кириб келиши давом этади, бу эса кундуз кунлари ҳаво ҳарорати кўтарилишини олдини олади. 

Текислик ҳудудларида қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида кейинги икки кун ичида (душанба ва сешанба) куннинг иккинчи ярмида конвектив булутлилик ривожланишида баъзи жойларда момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.

Ушбу давр давомида ҳаво ҳарорати кечалари +16…+21, кундуз кунлари +30…+35, жанубда +36…+39 даража атрофида бўлади, бу июнь ойи сўнгги ўн кунлигининг меъёрий ҳарорат қийматларига яқиндир.

Республика бўйича баъзи жойларда айрим кунларда шамол 15−20 м/с гача кучайиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан