Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ҳиндистоннинг Телангана штатида хўроз уриштиришдан олдин жанговар парранда ўз эгасини ўлдириб қўйди
28.02.2021 11:35,  
1451

Ҳиндистоннинг Телангана штатида хўроз уриштиришдан олдин жанговар парранда ўз эгасини ўлдириб қўйди, деб  деб ёзмоқда "Xabar.uz".

Полиция маълумотларига кўра, 45 ёшли Танугул Сатиш хўроз уриштиришда қатнашиш учун паррандасини Жагитал шаҳрига олиб келган. Жанг бошланишидан сал олдин хўроз қочишга уриниб, панжасига боғланган пичоқ билан тасодифан эгасининг чов қисмига зарба бериб юборган. Қонга беланган Сатиш маҳаллий шифохонага юборилган, аммо у йўлда вафот этган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари қасддан бўлмаган одам ўлдириш ҳолатини қайд этиб, хўрозни полиция маҳкамасига етказишди. Шунга қарамай, улар янгиликлар телеканалларининг парранда ҳибсга олингани ҳақидаги баёнотларини рад этишмоқда.

«Полиция тергов пайтида хўрозни ҳимоя қилиш ва унга боғланган пичоқ билан бирга судда тақдим этиш учун жавобгардир», — деди субинспектор Б.Живан.

Унинг қўшимча қилишича, паррандага айблов эълон қилинмайди, лекин одам ўлимига сабабчи сифатида судга тақдим этилиши керак. Хўрознинг тақдирини судья ҳал қилади.

Живаннинг сўзларига кўра, полиция парранда ўрнига Телангана штатида тақиқланган хўроз уриштиришларида қатнашган одамларни ҳибсга олиб, судга топширади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан