Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Humo Arena’да бўлиб ўтадиган катта бокс оқшоми чипталари нархи маълум
22.03.2021 22:44,  
2675

Тошкентдаги Humo Arena’да 3 апрель, шанба куни катта профессионал бокс кечаси бўлиб ўтади.

Унда бир қатор ўзбекистонлик машҳур боксчилар профессионал рингдаги навбатдаги жангини ўтказади. Мусобақанинг асосий жанги иккинчи ярим енгил вазн (-55,34 кг) тоифасида WBA ва IBF камарлари соҳиби Муроджон Аҳмадалиев (7-0, 6 КО) ва япониялик Рёсуке Иваса (27-3, 17 КО) иштирокида бўлиб ўтади.

3 апрель куни соат 18:00 бошланадиган бокс кечасининг чипталари iTicket.uz сайтида сотувга чиқди. Энг арзон чипталар нархи 50 минг сўмни ташкил қилади. Нархлар 550 минг сўмга қадар ошиб боради.

Шунингдек, мазкур бокс кечасида Исроил Мадримов, Шаҳрам Ғиёсов, Ҳасанбой Дўстматов, Иқболжон Холдоров, Миразизбек Мирзахалилов, Баҳодир Жалолов, Элнур Абдураимов ва Санжар Турсунов каби номдор ўзбекистонлик боксчилар жанг ўтказади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан