Индонезиянинг Ява оролида жойлашган нефтни қайта ишлаш заводида ёнғин содир бўлди.
Маҳаллий газетанинг хабар қилишича, ёнғин портлаш натижасида келиб чиққан.
Аланга маҳаллий вақт билан душанба тонгида юзага келган. Бунинг натижасида 5 киши кучли куйиб, яна 15 киши кичик жароҳатлар олди. Жабрланганларнинг барчаси яқин атрофдаги касалхоналарга етказилди. Улар орасида заводга яқин жойлашган уйларда яшовчилар ҳам бор.
Гувоҳларнинг айтишича, олов 5 км масофадан кўринмоқда. Pertamina нефтьни қайта ишлаш заводи Индонезия пойтахти Жакартадан 200 км узоқликда жойлашган.