Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ироқдан 64 бола Ўзбекистонга олиб келинди
11.10.2019 00:50,  
782

10 октябрь куни Тошкент маҳаллий аэропортида Ироқдан қайтган 64 бола кутиб олинган. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Президент топшириғига кўра, махсус тузилган ишчи гуруҳ томонидан Ироқ ҳукумати ва ЮНИСЕФ халқаро болалар ташкилоти билан ҳамкорликда Ироқ ҳудудида оғир шароитда қолаётган 64 нафар бола ватанига қайтган.

“Меҳр 2” дея номланган мазкур инсонпарварлик операцияси доирасида олиб келинган 39 нафар ўғил ва 25 нафар қиз болаларнинг орасида 14 нафар 3 ёшгача бўлган ҳамда 2 нафар ота-онасидан айрилган болалар бор.

Ишчи гуруҳ томонидан айни пайтда хил халқаро террористик ташкилотларга аъзо бўлиб, ўзга давлатлар фуқароларининг тинчлиги ва осойишталигига таҳдид солганликлари учун Ироқ давлатида 10-20 йил муддатларга озодликдан маҳрум этилган ёки умрбод қамоқ жазосини ўтаётган ўзбекистонлик аёллар билан тегишли суҳбатлар ўтказилган ва фарзандларини Ўзбекистонга олиб келиш бўйича уларнинг розиликлари олинган.

Таъкидлаш лозимки, ушбу аёллар турмуш ўртоқларининг айримлари айни пайтда халқаро террористик ташкилотлар сафида қолаётган бўлса, бир қисми жанговар ҳаракатлар давомида аянчли ўлим топишган, қолганлари эса Ироқ ва Сурия қамоқхоналарда жазо ўташмоқда.

Болалар барча қулайликларга эга бўлган соғломлаштириш муассасасига жойлаштирилиши кутилмоқда. Мутахассислар уларга ҳар томонлама тиббий, психологик ва ижтимоий ёрдам кўрсатишлари кўзда тутилган. Сиҳатгоҳда болалар учун иссиқ овқатлар ташкил этилиб, уларга янги кийим-кечаклар берилиши айтилмоқда.

Шунингдек, уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатларни расмийлаштириш, ҳомийлар ва васийларга бириктириш ҳамда боғча, мактабларга жойлаштириш масалалари ҳам ҳал этилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан