Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ис газидан ўлимлар сабаб президент бош вазирга ФВВ фаолияти бўйича топшириқ берди
16.12.2020 21:12,  
433

16 декабрь куни ҳам Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида 3 киши ис газидан заҳарланиш оқибатида вафот этган. Бу ҳақда президент раислигида ўтаётган йиғилишда маълум қилинди.

«Жойларда ис гази ва чақнашлар билан боғлиқ нохуш ҳолатлар ортиб бораётгани ҳар бир раҳбарни ўйлантириши керак.

Жорий йилнинг ўтган даврида 56та ис газидан заҳарланиш ва 106та чақнаш ҳолатлари рўй бериб, бунинг оқибатида 106 фуқаро вафот этган, 190 нафари заҳарланган ва куйиш тан жароҳатини олган.

Бугун ҳам Янгийўл туманида ис газидан 3 нафар фуқаро оламдан ўтган.

Бош вазир Абдулла Арипов Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Ёнғинга қарши курашиш бошқармаси фаолиятини танқидий кўриб чиқиб, уни тубдан ислоҳ қилиш ва янги тизим яратиш юзасидан таклиф бериши керак», дея давлат раҳбарининг сўзларини келтирган Kun.uz мухбири.

Шунингдек, бугундан бошлаб ижтимоий соҳа объектлари, айниқса, меҳрибонлик ва мурувват уйлари, мактаб, мактабгача таълим ва тиббиёт муассасаларида ёнғинга қарши профилактика ишларини ўтказиш, уларнинг тайёргарлик жараёнларини янада кучайтириш чораларини кўриш лозимлиги таъкидланди.

Бош вазир ўринбосарига мавжуд имкониятларни тўлиқ сафарбар этиб, аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини энергия ресурслари билан узлуксиз таъминлаш, қиш мавсумини беталафот ўтказиш бўйича вазифалар қўйилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан