Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Иш стажи етарли бўлмаган фуқарога ҳам пенсия тайинланади
17.02.2021 21:17,  
2924

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, мазкур қонунга мувофиқ, ишловчи фуқаролар томонидан ишламайдиган турмуш ўртоқлари келгусида пенсия таъминотига эга бўлиши учун ўз даромадидан ихтиёрий равишда ҳар ойда ижтимоий солиқ тўлаш ҳуқуқи бериш ва иш стажига қўшиб ҳисоблаш тартиби назарда тутилган. Мазкур тизим амалиётга жорий этилса, уй бекаси бўлган аёл келажакда пенсия олиш имкониятига эга бўлади.  

Шунингдек, 2005 йил 1 январдан аввалги давр учун иш стажи шахснинг меҳнат дафтарчасида (электрон меҳнат дафтарча)ги мавжуд ёзувлар асосида ҳеч қандай тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан ҳисобланади. Бунда, 2021 йил 1 июндан бошлаб янги пенсия тайинлашда 2005 йилдан аввалги йиллар учун иш стажи шахснинг меҳнат дафтарчасида мавжуд ёзувлар асосида ҳеч қандай тасдиқловчи ҳужжатлар талаб этилмасдан ҳисоблаш татбиқ этилади.

Ишловчи фуқаролар томонидан ишламайдиган турмуш ўртоқлари келгусида пенсия таъминотига эга бўлиши учун ўз даромадидан ихтиёрий равишда ҳар ойда ижтимоий солиқ тўлаш ҳуқуқи берилади ва иш стажига қўшиб ҳисобланади. Мазкур тизим амалиётга жорий этилса, оилада бола парвариши ва бошқа юмушлар билан банд бўлгани ёки турмуш ўртоғининг хоҳишига асосан ишламаган турмуш ўртоғини келажакда пенсия билан таъминлаш имконияти яратилади.

Пенсия ва нафақалар фуқаронинг хоҳишига кўра рўйхатга олинган доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича тайинланади ва тўланади. Энди фуқаролар доимий ёки вақтинча рўйхатга олинган турар жойи бўйича пенсия (нафақа) тайинлаш ва тўлаш учун мурожаат қилиши мумкин. Фуқаро вилоятда доимий яшаётган (прописка), бироқ Тошкент шаҳрида вақтинча рўйхатдан ўтган бўлса, пенсия тайинлаш ёки тўлаш учун вилоятга бориш билан боғлиқ оворагарчилиги бартараф этилади.

Уч йил ва ундан аввал тайинланган ёки қайта ҳисобланган пенсиялар текширилишига ҳамда пенсия миқдоридан ортиқча пуллар тўланганлиги аниқланган ҳолатда ортиқча тўланган суммаларни ушлаб қолишга йўл қўйилмайди.

Қонун лойиҳасида фуқаронинг вафоти муносабати билан олинмай қолган пенсияларни уни олиш ҳуқуқига эга бўлган фуқароларга тўлиқ ой учун тўлаш тизимини жорий этиш таклиф этилмоқда.  

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, жорий йил якунига қадар 100 минг, келгуси йилда яна 200 минг фуқаро ортиқча сарсон бўлмай пенсия олиш имкониятига эга бўлади. Шунингдек, иш стажи етарли бўлмаганда ҳам пенсия тайинланиши мумкин. Иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсиялар бор стажга мутаносиб миқдорда тайинланади.

Бундан ташқари, пенсионер олиши лозим бўлган ва унинг вафоти муносабати билан олинмай қолган пенсия пули мерос таркибига киритилмасдан боқувчисини йўқотганлик пенсияси билан таъминланадиган шахслар доирасига кирувчи оила аъзоларига тўланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан