Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Исроил ҳукумати Ғазо секторидаги ҲАМАС гуруҳи билан сулҳ тузиш бўйича қарор қабул қилди
21.05.2021 07:28,  
235

Исроил ҳукумати пайшанба кунги йиғилишда Ғазо секторидаги ҲАМАС гуруҳи билан сулҳ тузиш бўйича қарор қабул қилди. Бу ҳақда Кун нашри ёзмоқда.

The Jerusalem Post маълумотига кўра, Исроил хавфсизлик масалалари бўйича комиссия вакиллари Ғазо сектори бўйлаб зарбаларни тўхтатиш учун бир овоздан қарор қабул қилган.

«Исроил хавфсизлик кабинети хавфсизлик хизматининг барча вакилларининг тавсиясини бир овоздан қўллаб-қувватлади […] Мисрнинг ўт очишни тўхтатиш бўйича ташаббуси қабул қилинди», - дейилган ҳукумат баёнотида. Исроил кабинети сўнгги кунларда олиб борилган кампания давомида Исроил «улкан ва бемисл ютуқлар»га эришгани қайд этилган.

Журналистлар маълумотига кўра, жума кунига ўтар кечаси соат 2:00да (Тошкент вақти билан соат 3:00) ўт очишни тўхтатиш режими кучга киради. ҲАМАС вакили ҳам Reuters мухбирига, ўт очишни тўхтатиш режими 21 май куни соат 2:00да бошланишини маълум қилган. Аммо Исроил баёнотида сулҳ «кейинроқ» бошланиши айтилган.

Ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувга Миср воситачилигида эришилди. The Jerusalem Post нашрининг Миср хавфсизлик хизматларидаги манбаси хабар қилишича, сулҳнинг барча деталлари ҳали тайёр қилинмаган.

Ўт очиш тўхтатилиши ҳақида эълон қилиниши ортидан Исроил жанубида тревога сиреналари янгради, бу Ғазо секторидан яна ракеталар учирилганини англатарди. Фаластиндаги нашрлар ҳам секторга берилган янги авиазарбалар ҳақида хабар қилди.

Исроилдаги вазият 11 кун муқаддам кескинлаша бошлаганди. Фаластин томони маълумотларига кўра, айни вақтгача секторда тинч аҳоли вакилларидан камида 232 киши ҳалок бўлган, шундан 100 нафарга яқини аёллар ва болалар. Исроилнинг тасдиқлашича, ҳалок бўлганларнинг камида 150 нафари ҲАМАС ва «Ислом жиҳоди» гуруҳи вакиллари эди.

Исроилда ракета зарбалари туфайли қурбон бўлганлар сони 12 нафарни ташкил этган, шундан икки нафари болалар. Одамлар соатлаб панагоҳларда ўтиришга мажбур бўлишди, уларнинг айримларининг қайтишга жойи йўқ эди - ракеталар уйларни вайрон қилди. Бундай ҳолатлар Петах-Тиква, Ашдод ва Ашкелон шаҳарларида кузатилди.

Хавфли соатлар

BBC’нинг Ғазодаги корреспонденти Рушди Абуалуфнинг хабар беришича, сулҳ тузилиши эълон қилинишидан олдин томонлар ҳарбий ҳаракатларни кучайтираётганди.

Ниҳоят! Исроил ва ҲАМАС келишиб олди

Ғазо, 20 май тонги. Бу сафарги ҳарбий амалиёт Ғазо сектори инфратузилмасига сўнгги йиллардаги энг жиддий зарар етказган амалиёт бўлди.

«Сулҳ эълон қилинишидан олдинги сўнгги бир неча соат ҳамиша энг хавфли паллалар бўлади: исроилликлар интенсив тарзда авиазарбалар йўллаб, фаластинликларни ракеталар билан ўққа тута бошлайди. Икки томон ҳам сўнгги ўқни ўзи отганини намойиш этишни истайди», деган у.

Аввалроқ Исроил ҲАМАСнинг ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги таклифини эътиборсиз қолдирган, аммо мамлакат бош вазири Биньямин Нетаняҳу «Девор муҳофазаси» номли ҳарбий амалиёт исроилликларнинг тўлиқ хавфсизлиги таъминлангунга қадар давом этишини айтиб ўтганди.

Ўтган тунда ва пайшанба куни тонгида ҳам Ғазо секторидан Исроил ҳудудига ракеталар учирилиши давом этганди. Исроил авиацияси эса ҲАМАСнинг сектор шимолидаги инфратузилмалари бўйлаб 100дан ортиқ зарба берганди.

Ниҳоят! Исроил ва ҲАМАС келишиб олди

Пайшанба куни Исроил армияси Ғазони ўққа тутишда давом этди

Ахборот агентлиги Ғазодаги Дейр-ал-Балах ва Хан-Юнис шаҳарларига авиаҳужумлар оқибатида рўй берган портлашлар ҳақида хабар берган. Хабар қилишларича, Хан-Юнисда камида бешта турар жой биноси вайрон бўлган. Шунингдек, Ғазодаги тижорий ҳудуд ҳам ҳужумга учраган.

Исроилликлар қўмондонлигининг тасдиқлашича, Хан-Юнисда ҲАМАС қўмондонларининг камида учта уйига, Рафаҳда эса битта шундай уйга ҳужум қилинган. Исроилликларнинг сўзларига кўра, уларнинг нишони ҲАМАС ҳарбий инфратузилмаси, хусусан, Ғазо шаҳридаги қурол омборхонаси бўлган.

Исроилликлар қўмондонлиги маълумотларига кўра, тонгги соатларда гуруҳнинг офислари жойлашган икки бино вайрон этилган, шунингдек, бир қанча ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ва ракета учирувчи қурилмалар йўқ қилинган.

«Ассошиэйтед пресс» агентлиги пайшанба куни бир фаластинлик ҳалок бўлиб, яна икки киши яралангани ҳақида хабар берган.

Ниҳоят! Исроил ва ҲАМАС келишиб олди

Исроилга Германия, Чехия ва Словакия ташқи ишлар вазирлари келишди, уларга фаластинликларнинг ракеталари Тель-Авивдан 10 км масофадаги Петах-Тикве шаҳридаги уйларга қандай зарар етказгани намойиш этилди.

Ниҳоят! Исроил ва ҲАМАС келишиб олди

Германия ташқи ишлар вазири Хейко Маас ва унинг исроиллик ҳамкасби Габи Ашкенази Петах-Тикведаги вайрон бўлган уйда

АҚШ президенти Жо Байден исроилликлар бош вазирини Ғазодаги ҳарбий амалиётни тўхтатишга чақирган, аммо Нетаняҳу амалиёт кўзланган мақсадга эришиши керак деган фикрни билдирган - у ҲАМАСнинг ҳарбий инфратузилмаси йўқ қилиниши ва бу орқали узоқ муддатли тинчликка эришиш мумкин деб ҳисоблаган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан