Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Истанбулда ёққан қор баландлиги 20 сантиметрга етди. Таълим муассасалари ёпилди
15.02.2021 09:28,  
320

Истанбулдаги барча таълим муассасалари шаҳарга тушган кучли қор туфайли 17 февралга қадар ёпиқ бўлади, деди губернатор Али Ерликай. Истанбулнинг баъзи ҳудудларида қор қопламининг баландлиги 20 сантиметрга етди, дея ёзмоқда Риа Новости.

"Кучли қор ёғиши ва бўронли шамол давом этмоқда. Биз чоршанба кунигача барча таълим муассасаларимизда ўқишни тўхтатмоқдамиз", деди губернатор баёнотида.

Ноқулай об-ҳаво туфайли Босфор орқали паром қатнови тўхтатилди. Aэропортлар нормал режимда ишлайди, аммо баъзи рейслар кечиктирилади. Коронавирус пандемияси сабабли жорий якшанба куни жорий этилган комендантлик соати туфайли Истанбулда транспортлар ҳаракатида жиддий тирбандликлар мавжуд эмас.

Синоптикларнинг фикрига кўра, қор ёғиши беш кунгача давом этиши мумкин.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан