Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Истанбулдан Фарғонага эвакуация қилинган фуқаролар карантинга олинди (фото)
25.03.2020 11:26,  
496

Жорий йил 25 март куни соат 07-30 да “Истанбул-Фарғона” чартер рейси орқали Туркиянинг Истанбул шаҳридан жами 244 нафар (113 эркак, 118 аёл, 13 вояга етмаган, улардан 1 - ногирон, 2 - икки ёшгача бўлган болалар, шундан 243 нафари Ўзбекистон фуқаролари ва 1 нафари Қозоғистон фуқароси бўлган аёл) фуқаролар Фарғона халқаро аэропортида кутиб олинди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Фарғона халқаро аэропортида мазкур фуқароларда белгиланган санитария талаблари асосида зарарсизлантириш ишлари ўтказилди. Текширув натижасида тана ҳарорати юқори бўлган фуқаролар аниқланмади.

Туркиянинг Истанбул шаҳридан Фарғона вилоятига олиб келинган фуқаролар махсус ажратилган 12 та автобус ва 2 та юк машинасида эндемик давлатлардан олиб келинган фуқароларни жойлаштириш мақсадида тайёрланган Олтиариқ туманидаги “Қизилтепа” фахрийлар сиҳатгоҳига жойлаштирилди ва тўлиқ тиббий кузатувга олинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан