Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жаҳонгир Ортиқхўжаев президентга янги компания ташкил қилиш таклифини берди
28.05.2021 19:49,  
520

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида давом этаётган видеоселектор йиғилишида кўп-қаватли уй-жойларнинг қурилиши билан уларга хизмат кўрсатишга бўлган эҳтиёжнинг ортаётгани, лекин бу саволга ҳамма ҳам бирдек жавоб беролмаётгани танқид қилинди, дея хабар бермоқда “Даракчи”.

Йиғилишда кўп-қаватли уй-жойларга хизмат кўрсатиш ширкатларини ташкил қилиш орқали Юнусобод туманида кузатилган ижобий натижлар ҳақида ҳам маълумотлар берилди. Мисол учун туманда 269 та ширкатни (1 мингта кўп қаватли уй) 12 та бошқарув-сервис компанияларига бириктириш ҳисобига:

  • авария ҳолатлари 60 фоизга;
  • муддати ўтган қарздорлик 25 фоизга қисқарган;
  • 1,4 миллиард сўм банк кредити қайтарилган.

Ушбу туманда 110 та кўп қаватли уй-жойга 25 та ширкат (194 та ишчи) қилган ишларни, бугунги кунда 54 та ишчиси бўлган 1 та бошқарув компанияси амалга оширмоқда. Шу билан бирга, бошқарув компанияси қўшимча 9 та мактаб ва боғча ҳамда 50 та тадбиркорлик субъектларини қамраб олган.

Ширкатларда уй-жойларни сақлаш тарифининг 35 фоизи иш ҳақига кетган бўлса, бошқарув компанияси ишчиларига ойликни 2 бараварга оширганда ҳам, бу кўрсаткич 7-8 фоизни ташкил қилмоқда (ўтган йилда иш ҳақидан 324 миллион сўм иқтисод қилган).

Шу боис, масъулларга икки ой муддатда тажриба тариқасида Нукус (56 та уй), Андижон (134 та), Бухоро (45 та), Жиззах (54 та), Қарши (54 та), Навоий (101 та), Наманган (103 та), Самарқанд (47 та), Термиз (109 та), Гулистон (85 та), Урганч (60 та) Фарғона (90 та), Чирчиқ (74 та) ва Ангрен (92 та) шаҳарларида бошқарув-сервис компаниясини аниқлаб, кўп қаватли уй-жойларга хизмат кўрсатишни уларга бериш топшириғи берилди.

Шунингдек, йиғилишда сўзга чиққан Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев 50 нафар ишчи-мутахассиларига эга кўп қаватли уй-жойларга хизмат кўрсатувчи янги бошқарув компанияси – кластерини ташкил қилиш таклифини берди. Бу компанияга хорижий мутахассилар жалб қилинади ва давлат унитар корхонаси ташкил қилинади.

Йиғилишда келтирилишича, қурилган 3 мингта кўп квартирали уй-жойларга хизмат кўрсатиш йўлга қўйилмаган.

Жумладан, Тошкент вилоятида – 623 та, Бухорода – 621 та, Хоразмда – 249 та, Сурхондарёда – 195 та ва Наманганда – 170 та кўп қаватли уйларга бошқарувчилар бириктирилмаган.

Шунинг учун, бир ой муддатда қурувчи ташкилот янги қурилган кўп қаватли уйларни, бошқарув компанияси ташкил қилган ҳолда, икки йил давомида сақлашни ўз зиммасига олишини назарда тутувчи тизим яратилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан