Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жинсий ахлоқсизликка қўл урган ўқитувчи ва унинг шерикларига суд ҳукми ўқилди
12.11.2021 16:06,  
930

Тошкент шаҳри, Миробод туманида жисмоний тарбия ўқитувчиси ва унинг шериклари 8-синф ўқувчиси билан жинсий алоқа қилгани ҳақида хабар ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

11 ноябрь куни, жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида судланувчилар А. Х., Б. Г. ва М. М. га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича ёпиқ суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.

Эълон қилинган суд ҳукмига кўра А. Х. Жиноят кодексининг 128-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилиш) 2-қисми «а» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди; Б. Г. ва М. М. Жиноят кодексининг 128-моддаси 1-қисмида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

«Қонунчилик талабларига мувофиқ ушбу ҳукмдан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан йигирма сутка ичида, судланганлар ва жабрланувчининг қонуний вакили эса ҳукм нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида Тошкент шаҳар суди апелляция судлов ҳайъатига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкинлиги маълум қилинади», дейилади Тошкент шаҳар судлари канали хабарида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан