Россия Давлат Думаси раиси Вячеслав Володиннинг маълум қилишича, Жириновский тирик, аммо оғир аҳволда.
Россия Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, Жириновскийнинг аҳволи барқарор. Шифокорлар унга барча керакли тиббий муолажани кўрсатишда давом этяпти.
Ўз навбатида Жириновскийнинг ўлимини тасдиқлаган сенатор Александр Пронюшкин ўз Telegram-каналидан хабарни ўчириб ташлаган. У нотўғри ахборот учун узр сўраган.
Эслатиб ўтамиз, Владимир Жириновский жорий йилнинг 2 февраль куни коронавируснинг “omicron” штамми билан касалланганди. Орадан бироз ўтиб, унинг сунъий нафас олиш аппаратига улангани ва тиббий кома ҳолатига туширилгани айтилди.
ОАВ маълумотларига кўра, сиёсатчи ўпкасининг 70 фоизи зарар кўрган, бироқ кейинчалик унинг аҳволи яхшиланган.