Пахтакор туманида фермер хўжалигининг кредит маблағини ўзлаштирган МЧЖ раҳбари ва бошқаларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департаменти хабар қилди.
Қайд этилишича, департаментнинг Пахтакор туман бўлими томонидан фермер хўжаликларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, «А.» МЧЖ раҳбари ва бошқалар «Ғ.» фермер хўжалигига ажратилган 400 миллион сўм кредит эвазига олиб келинган томчилатиб суғориш технологиясини ҳозирги кунга қадар хўжалик ерларига ўрнатмасдан 122,6 миллион сўм кредит маблағини талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.