Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жиззахда 6 ёшли бола асфальт ётқизувчи техника тагида қолиб, вафот этди — видео
10.09.2021 08:29,  
440
7 сентябрь куни соат тахминан 17:10 да Пахтакор тумани Боғишамол қишлоғида 6 ёшли Т.Ш. велосипеди билан маҳалла ҳудудида ишлаётган асфальт ётқизиш машинасининг орқа томонига яқинлашиб келганида ҳайдовчи транспортда орқага қараб ҳаракатланган пайтида болакай йиқилиб, техника остида қолиб, вафот этган. Бу ҳақда Жиззах вилояти ЙҲХБ Ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, ҳолат содир бўлган вақтда ҳайдовчининг олдида уни огоҳлантириб туриши керак бўлган ёрдамчи ишчилар йўқ бўлган.
 
Таъкидланишича, ҳолат юзасидан оғир техника воситаси тегишли бўлган фирма раҳбарига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 147-моддаси (Йўлларга, йўл иншоотларига, йўл ҳаракатини тартибга солиб турувчи техник воситаларга шикаст етказиш, уларни сақлаш қоидаларини бузиш) билан маъмурий баённома тузилган.

Бош прокуратура хабарига кўра, ҳолат бўйича 7 сентябрь куни Пахтакор тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов олиб борилмоқда.
 
 
 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан