Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жиззахда чиқариладиган автомобиллар модели маълум бўлди
9.01.2021 23:36,  
8505

Жиззахда Хитойнинг йирик «DONG FENG» ва «CHANGAN» автомобиль ишлаб чиқарувчи компаниялари билан ҳамкорликда кроссовер «DONG FENG» ва «New Star Truck» автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.

Жиззах шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, лойиҳа қуввати йилига 27 минг дона автомобил ишлаб чиқарилиши кутилмоқда. Лойиҳа 16,2 миллион долларга баҳоланган бўлиб, шундан 10,5 миллион доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар, 5,6 миллион доллар ўз маблағлари ташкил этади.

Лойиҳа Жиззах эркин иқтисодий зонаси ҳудудида амалга оширилиши ҳамда заводда 3 хил турдаги кроссоверлар, 2 хил турдаги енгил юк ташувчи ва микроавтобуслар ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган.

Айни пайтда завод ҳудудида қурилиш ишлари бошлаб юборилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан