Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жиззахда Cobalt ҳайдовчисининг ухлаб қолиши оқибатида ЙТҲ содир бўлди
6.10.2021 15:11,  
144

Жиззах вилоятида Cobalt автомобили ва автобус иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида икки нафар йўловчи ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 5 октябр куни соат 05:00 ларда Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган халқаро аҳамиятга эга М39 автомобил йўлининг 974-километрида 39 ёшли нукуслик фуқаро Cobalt'ни бошқариб кетаётиб, шу йўналишда ўзидан олдидан ҳаракатланиб кетаётган Yutong автобусининг орқа қисмига бориб урилган.

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Cobalt ҳайдовчиси ўнг қовурғалари синиши ташхиси билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиалига ётқизилган. Машина ичида бўлган икки нафар йўловчи оғир тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган.

Дастлабки суриштирув давомида ушбу ЙТҲнинг келиб чиқишига Cobalt автомашинаси белгиланган тезлик меъёрларига амал қилмагани ва ҳайдовчининг рул бошқарувида ухлаб қолиши сабаб бўлган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан