Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Жиззахда маст эркак устачилик билан шуғулланиб келган хонадошини пақир билан уриб ўлдириб қўйди
6.07.2021 10:56,  
141

Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида 59 ёшли эркак ўзи билан бир хонадонда истиқомат қилиб келган фуқарони пақир билан уриб, унинг ўлимига сабабчи бўлди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 1 июль куни соат 18:30 ларда тумандаги «Олимлар» маҳалласида истиқомат қилувчи К.М. исмли эркак спиртли ичимлик таъсирида битта уйда яшаб келган фуқаро К.О. (1973 йилда туғилган) билан ўзаро жанжаллашиб қолган. Жанжал оқибатида К.М. шу ерда турган темир пақир билан унинг бош тепа қисмига бир неча маротаба уриб, оғир тан жароҳати етказган. К.О. олган тан жароҳати билан ҳушини йўқотиб, воқеа жойида ҳалок бўлган.

Фуқаролар ушбу уйда чархчилик ва мебель жиҳозларини ясаб бериш билан шуғулланиб келган.

Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, фуқаро К.О.нинг ўлимига «бош мия ёпиқ жароҳати, бош мия пардалари ости-устига, мия тўқималарига қон қуйилиши, танасида кўплаб урилиб, юртилган жароҳатлар» сабаб бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ғаллаорол туман прокуратураси томонидан К.М.га нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан