Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Карантин даврида пенсиялар ўтган давр учун тайинланади
4.04.2022 14:59,  
97

Бунга Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 9 февралдаги «Фуқароларнинг ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари кафолатлари янада кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-752-сон Қонуни мисол бўла олади.

Ушбу Қонун билан фуқароларнинг пенсияга бўлган ҳуқуқи карантин даврида (амал қилган вақтда) пайдо бўлган ва карантин сабабли пенсия тайинлаш учун мурожаат қила олмаган фуқаролар ушбу карантин тугаганидан кейин бир ой ўтиб мурожаат қилган тақдирда ҳам фуқароларга пенсиялар карантин даврида пенсияга бўлган ҳуқуқи пайдо бўлган вақтдан тайинланади ва бир йўла тўлаб берилиши белгиланди.

Бу нима дегани?

Ўзбекистон Республикасида 2020 йил 24 мартдан коронавирус пандемияси сабабли карантин эълон қилинган ва бугунги кунга қадар бекор қилинмаган. Бунда, фуқаро пенсия олиш ҳуқуқи 2020 йил 24 мартдан кейин пайдо бўлиб, пенсия тайинлаш учун 2022 йил март ойида мурожаат қилган бўлса ҳам унга пенсия ҳуқуқи пайдо бўлган санадан бошлаб тўлиқ тўлаб берилади.

Мисол учун:

Фуқаро (эркак) 2020 йил 1 май куни 60 ёшга тўлди. Бироқ, турли сабаблар туфайли пенсия тайинлаш учун Пенсия жамғармасига ўз вақтида мурожаат қила олмади ҳамда 2022 йил январь ойида (яъни 20 ойдан кейин) пенсия тайинлаш учун мурожаат қилди. Бунда ушбу фуқарога 2020 йил1 майдан пенсия тайинланиб, унга 2020 май – 2022 йил январь ойлари (20 ой) учун пенсияси бир йўла ҳамда келгусида ҳар ойлик пенсияси тўланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан