Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Карантин қоидаларига амал қилмасдан, ИИБ ходимини уриб қўйган шахсга жиноят иши очилди
2.11.2020 11:28,  
207

Ўзбекистонда 2020 йил 15 августдан карантин чекловлари юмшатилди. Бироқ жамоат жойларида ижтимоий масофа (2 метр) сақлаш, тиббий ниқобда бўлиш талаби ҳам бошқа қатор талаблар билан бирга сақланиб қолган.  

Оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда тушунтириш ишлари олиб борилишига қарамай, жойларда карантин қоидалари бузилаётган ҳолатлар ҳамон кузатилмоқда. 

Жумладан, 2020 йил 30 октябрь куни соат 23:00да Чирчиқ шаҳри, Алишер Навоий кўчасида Миллий гвардия ҳамда ИИБ ходимлари тунги хизмат вақтида маст ҳолатда, карантин қоидаларини бузиб тиббий ниқобсиз турган фуқаро Н.С.га дуч келган

Ходимлар қонунбузар фуқарога карантин талабларини эслатиб танбеҳ беришганида Н.С. фаол қаршилик кўрсатган ҳолда ўнг тирсаги билан ИИБ ходими С.А.нинг юз қисмига бир марта уриб тан жароҳати етказиб, хизмат вазифасини бажаришга тўсқинлик қилган. 

31 октябрь куни шаҳар прокуратураси томонидан фуқаро Н.С.га нисбатан ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан