Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кеча 579 кишида коронавирус аниқланди, 5 бемор вафот этди, 274 киши соғайди
27.07.2020 00:14,  
272

Шу йилнинг 26 июль куни мамлакатимизда 579 ҳолатда касаллик қайд этилган бўлиб, уларнинг барчаси коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида 2 нафар, Жиззах, Бухоро, Тошкент вилоятларида 1 нафардан, жами 5 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Тошкент шаҳри, Самарқанд, Тошкент, Сурхондарё, Андижон, Фарғона, Сирдарё вилоятларида жами 274 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 20 531 нафар бемордан 11 105 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 54 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда коронавирус инфекциясидан даволанаётган 9 310 нафар бемордан 152 нафари оғир, 66 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 67 729 нафар, стационар карантинда эса 26 317 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан