Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кичкина деманг бизни...
29.08.2020 21:00,  
1471

Йигирмадан ортиқ араб давлати тарқоқлиги, бир-бирини қўллаб-қувватламаслиги, коррупция ботқоғига ботганлигини ҳамма билса керак. Мана 53 йилдирки, улар кичикинагина, аммо ўта қудратли давлат саналган Исроилга тенг келолмади.

1967 йилдаги араб-Исроил уруши етти кунда арабларнинг қақшатқич енгилиши билан тугаб, Суриянинг Голан тепаликлари яҳудийлар қўлига ўтганди. Ўтган давр ичида кўплаб фаластинликлар уйларини яҳудийларга сотиб юборишган. Шу тариқа, Исроил ана шу ҳудудларниям ўз чегаралари ичига оляпти.

Душман давлатлар қуршовидан омон чиққан юртда мудофаага жиддий аҳамият берилади. 18 ёшга тўлган йигит ва қизлар армияда ҳарбий хизмат ўташга мажбурдирлар.
 
1949 йилда БМТ қарори билан Исроил давлати ташкил қилинганида Фаластин автономияси ундан ажралиб чиқиши кўзда тутилган. Аммо, икки миллат орасидаги келишмовчиликлар ечилмаган. Исроил аскарларининг зўравонликларига жавобан, фаластинликлар террор ҳаракатлари уюштириб туришади. Террорчилар сизиб киришининг олдини олиш мақсадида чегара бўйлаб баланд девор қурилган.

Американинг ҳозирги президенти Доналд Трамп ҳам қўшни Мексикадан уюшган жиноятчилик, наркотик моддалар ва иллегал ишчилар кириб келишига тўсиқ ўлароқ ва хавфсизликни таъминлаш учун бутун чегара бўйлаб иншоати давом этаётган деворни қуриб тугатишга ваъда берган.

Мусулмонларнинг муқаддас масжидларидан Ал-Ақсо Исроил ҳудудида қолиб кетгани етмагандек, Қуддусни Исроил бошкент деб эълон қилиши зиддиятлар янада кучайишига олиб келди.

Исроилда аҳоли турмуши фаровонлиги жуда юксакларда. 8,6 миллион киши яшайдиган давлатнинг 2018 йилдаги ялпи ички маҳсулоти 370 миллиард долларни ташкил қилган ва жон бошига 43 минг долларга тўғри келади. Таққослаш учун: аҳолиси 33 млн бўлган Ўзбекистонда бу кўрсаткич 50,5 млрд доллар (ЯИМ жон бошига 1530$)дир.

Сув тақчил бўлган минтақада томчилаб суғориш ва илғор технологиялар жорий қилиниши самараси ўлароқ, Исроил нафақат ўз аҳолисини сабзавот-мева билан таъминлайди, балки чет элга экспорт ҳам қилади. Бир пайтлар сув мўл бўлган Марказий Осиё давлатлари эса Орол денгизини қуритишга эришишгани етмагандек, ҳалигача Исроил тажрибасини жорий қилишолмаяпти.

Арабларнинг яҳудий давлатини яккалаш учун киритган санкциялари ҳам ишга ярамагани аниқ бўляпти. 1979 йили Миср, 1994 йили Иордания, яқиндагина эса Бирлашган Араб Амирликлари Исроил билан тўлиқ дипломатик ва иқтисодий алоқаларни тиклади.

Исроил атом қуролига эга, лекин кўплаб яҳудий миллиардер ва олимлар яшайдиган Американинг кучли дастаги соясида ҳеч ким қуролдан воз кечиш талабини қўймайди.

КИЧКИНА ДEМАНГ БИЗНИ...

Шу билан бирга, демократик давлат ҳисобланишига қарамай, Исроил сиёсатида миллатчиликка алоҳида урғу берилади. Фақат яҳудийлар ва уларнинг бошқа миллатларга тегишли оила-аъзоларигина бу ерга кўчиб келишига йўл қўйилади. Ўлкада яшаётган яҳудий бўлмаганлар фуқаролик олиши анча қийин.

Яҳудийлар бутун дунё бўйлаб ўз миллатдошларини ҳар томонлама қўллайдилар. Кўчада уйсиз ёки оч қолган яҳудийни учратиш амри маҳол. Дунёдаги илм, иқтисод ёки кўнгилочар соҳа бўладими -- барибир, ҳаммасида кўзга кўринган яҳудийлар меҳнат қиладилар.

Қисқа қилиб айтганда, миллат жипс бўлиб, ҳеч ким она-юрт тақдирига бефарқ бўлмаган давлатлар гуллаб-яшнар экан. Ўзбеклар ҳам ўрнак олса арзийдиган жиҳат!

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан