Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кўпаётгани ҳақидаги хабарлар асоссиз» – ССВ
16.02.2021 22:43,  
231

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Фурқат Санаев ижтимоий тармоқда коронавирус билан касалланиш ҳолатлари кўпаётгани ҳақидаги хабарларни асоссиз эканлигини таъкидлади.

Негадир  сўнгги пайтларда мана шундай мазмундаги хабарлар кўпайиб қолди. Қизиғи, биз коронавирусга қарши махсус очилган ёки мослаштирилган 159та марказдан фақат 12таси қолгани, Самарқанд ва Навоий каби вилоятларда бундай комплекслар тўлиқ ёпилгани ҳақида эълон қилаётган пайтимизда ҳақиқатга зид хабарлар тарқатиляпти.

Республикамиздаги пандемия билан боғлиқ вазият барқарор, касалликка чалиниш ҳолатлари кун сайин камайиб бормоқда, шифохоналар ёпилмоқда ёки консервация қилинмоқда.

Хусусан, Зангиотадаги 2-сонли юқумли касалликлар шифохонасининг “А” блоги тўлиғича консервация қилинди (яъни зарур ҳолатда тезкор ишлашга шай ҳолатда ёпилди).

Умумий ҳисобда 700 нафарга яқин киши даволанаётган бу комплексдаги аксарият беморларда ПЗР тестлар натижасида коронавирус инфекцияси тасдиқланмаган.

Кўпчилик коронавирусга шубҳа билан бориб, бошқа мавсумий касалликлардан даволаняпти.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан