Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коронавирус Ўзбекистон иқтисодиётига қай даражада таъсир кўрсатмоқда?
5.03.2020 17:59,  
975

Марказий банк маълумотларига кўра, коронавируснинг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсир кўлами жаҳон иқтисодиётидаги хатарларнинг  давомийлиги билан баҳоланади.

Истеъмол саватчасида сезиларли улушга эга бўлган Хитойдан импорт қилинадиган айрим товарлар ҳажмининг қисқариши ички бозорда нархларга маълум босимни юзага келтириши мумкин.

Ички нархлар даражасига “коронавирус” таъсирининг бир марталик қисқа муддатли бўлиши кутилмоқда. Шу билан бирга, Хитойдан импорт қилинадиган товарлар бўйича қопланмаган талаб ички ишлаб чиқаришнинг кенгайиши ва бошқа давлатлардан янги импорт йўналишларининг йўлга қўйилиши орқали қопланади ва натижада ўрта муддатли истиқболда нархлар барқарорлашади.

 Ички бозорда гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган талабнинг сезиларли ошишига нисбатан таклиф ҳажмининг номувофиқ ўсиши нархларга маълум даражада босим яратади.

Чорвачилик соҳасини тубдан ривожлантириш ва бу учун зарур бўлган озуқа базасини шакллантириш орқали ички бозорни узлуксиз гўшт маҳсулотлари билан таъминлаш, маълум бир вақтни талаб қилади. Шу билан бирга, бошқа давлатлардан (Беларусь, Украина, Қозоғистон, Қирғизстон) гўшт импортининг етарли даражада эмаслиги, шунингдек, гўшт импорти нархининг ошиши ўрта муддатли истиқболда гўшт нархига таъсир кўрсатади.

Яна бир бор таъкидлаш лозимки, транспорт инфратузилмасини, бозорларда рақобатни ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқларини узлуксиз газ ва электр энергия билан таъминлаш соҳаларида зарурий таркибий ислоҳотларни амалга ошириш инфляция даражаси барқарор пасайишининг асосий омилларидан ҳисобланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан