Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Коронавирусга қарши курашаётган тиббиёт ходимларга қанча тўлангани очиқланди
7.05.2020 14:42,  
605

Молия вазирлиги коронавирусга қарши кураш тадбирлари учун республика бўйича жалб қилинган ходимларга махсус рағбатлантириш ва ҳар кунлик қўшимча тўловларнинг тўланиши тўғрисида маълумотнома тақдим этди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сонли “Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига асосан тиббиёт, санитария-эпидемиологик ва бошқа ходимлар коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинадиган даврда уларнинг ойлик лавозим маошига 6 фоиз миқдорида ҳар кунлик қўшимча тўловлар белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги ПҚ-4652-сонли “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга жалб қилинган тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чоратадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан коронавирус инфекциясидан зарарланган беморлар билан мулоқотга киришадиган, зарарланган беморлар жойлаштирилган объектларда ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораторияларида фаолият олиб бораётган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга ҳар 14 кунлик фаолият даври учун қуйидаги миқдорларда (солиқлардан ташқари) махсус қўшимча рағбатлантириш тўлови (кейинги ўринларда — махсус тўлов) белгиланган:

- врач ходимларга, врач-лаборантларга — 25 миллион сўм;
- ўрта тиббиёт ходимларига, ҳамшира-лаборантларга — 15 миллион сўм;
- кичик тиббиёт ходимларига — 10 миллион сўм;
- бошқа ходимларга — 5 миллион сўм.

Республика бўйича жами 14 301 ходимга ойлик лавозим маошларига 6% миқдорда ҳар кунлик қўшимча тўловлар учун 22,8 млрд сўм, 1524 ходимга 14 кунлик фаолият даври учун махсус қўшимча рағбатлантириш тўлови учун 32 мрлд сўм ўтказиб берилди.  

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан