Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Кушербаев нега жим? У пиар қиляптими?
12.05.2020 03:34,  
2921

Ижтимоий тармоқда Олий Мажлис депутати Расул Кушербаев ҳақида анчагина гаплар тарқала бошлади. Аввал, унинг ҳаётига ташқаридан бироз баҳо берамиз.

Расулжон ҳақида суриштирувлардан кейинги фикр шуки, у боланинг ҳеч қанақа бизнеси йўқ. Билишимизча, оиласини моддий аҳволиям ҳавас қиларли даражадамас. Кўплаб фуқароларимиз қанақа кун кўрса шунақа кун кўради.

Энди, сал ойликлар ошган, оз бўлсаям ўз эҳтиёжидан тўрт танга ошиб қолаётгандир. Шу орттирганиям кредитга олган уйи ва мошинасига, укаларини қўллашга сарфлайди. Ҳаттоки, одамларга ўхшаб орзу ҳавас деб ҳали тўй ҳам, кичикроқ бир ҳовлиям қуролгани йўқ ўзимга ўхшаб. Топгани аранг кунини ўтказишга етади. Ҳалол бола.

Эҳтиросга берилмай, ўзини кўрган билгани асосида мантиқий хулоса қилади. Кимнидир қўлига қараб, кўнглига қараб қанақадир ишу ўйинларга аралашмайди. Виждони ўйғоқ, ватанпарвар, иймон эътиқодли бола. Онаси ўтгандаям қўли калталик қилиб, тайинли дўхтирга кўрсатиб, даволатолмаганидан кўп куйинади. Худони ўзи паноҳида асрасин.

Ҳар ҳолда суриштирувлардан олинган хулоса юқоридагидек. Энди охирги воқеалар силсиласига эътибор қаратамиз.

Расул ҳечам ўзини талатиб қўймайди. Ҳар ҳолда қонун-қоидани яхши биладиган инсон у. Лекин ўзини панага олиб жим ўтиришидан, ўзига кимлардир орқали спектакль уюштириб, саҳнада ўзи кўринмасаям бош роль ўйнаш унга ёқяпти, шекилли?

Чунки, чиқиб "э кечирасизлар унақа ишлар бўлгани йўқ ёки ёзилаётган гаплар айни ҳақиқат, мана воқеалар аслида қанақа бўляпти" деб ёзиши керак. У ё рад этмай ё воқеаларни борича ёзмаяптими, демак таҳминимиз ва ожизона кузатувларимиз бўйича Расул бироз эътибор марказида бўлишга интилаётгандек гўё. Охирги пайтларда ўзидан "ньюс-макер" ясаб олишга ружу қўйиб, ўзидан "адолат пешвоши"си образини яратишга ҳаддан зиёд кўп уринаётганини оқибати ҳис қилиняпти.

Хуллас, Расул Кушербаев очиқ ким (кимлар, қайси орган ёки қанақа гуруҳ), қачон, қаерда, қандай ҳатти-ҳаракат қилганини ёзмаяптими, қоидага кўра, ё тарафини олиш ё фикр билдиришга шошмаган маъқул. Маҳалладаги Аёллар блогерлардан эмас, Расул Кушербаевнинг ўзидан билишни истайди. Нималар бўлаётганини билишга ҳақли. Сукут сақлаб, томошабин бўлиши мавҳумликка етаклайди.

Буям ўзига хос ПиАр Акция бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. Чунки сўнги пайтларда бошқа депутатлар ҳам ундан андоза ола бошлашган (депутат Дониёр Ғаниев мисол).

Бизнингча, Р.Кушербаев бунақа спектакль билан" бош рольни ҳали бировга бермиман, ман №1 депутат" деган ўйин бошлагандек. Сабаби ҳозир айрим блогерлар, журналистларга ўхшаб ўзидан ожиз ва "қурбон", мазлум, жабрдийда ясаб "халқни суюклисига" айланиш авж олган маҳал. Агар Расул Кушербаев асл воқеликни оммага ошкор қилмай луқмалар ташлаб турса, бу Сардобадек жиддий воқеликдан чалғитиш деб қарашим мумкин. Бухородаги, Қашқадарёдаги, Шоҳимардондаги, Қувасойдаги масалалар сояга ўтиб қоляпти. Депутатлик дахлсизлиги бўлса, тумандаги эмас, Олий Мажлисдаги депутат бўлса, Президент эътирофига эришган кадр сифатида ўзини ҳимоясиз кўрсатиши шахсан менга тушунарсиз. Шунинг учун, Олий Мажлисдаги Депутатимиз ҳам "селф-ПиАр" йўлидан борибди-да, деб ўйлаб қолдик.

Мақола ғараз мақсадида эмас, холис ахборотга эга бўлиш ниятида ёзилди. Умид қиламанки, депутатимиз нималар бўлаётганига батафсил изоҳ беради. Абдураҳмон акамизнинг мақолалари билан хулоса қилишга эрта. Ўзидан изоҳ кутиб қоламиз.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан