Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Марҳамат туманига янги ҳоким тайинланди
27.05.2020 10:26,  
239

Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирокида 2020 йил 27 май куни Марҳамат туманида фаоллар йиғилиши бўлиб ўтди.  

Йиғилишда кун тартибида белгиланган масалалар кўриб чиқилди. Шавкат Мирзиёев Андижонга ташрифи давомида Марҳамат тумани ҳокими Шуҳрат Қамчиев эгаллаб турган лавозимидан озод этилган эди.

Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ишлаш шўъбаси бош инспектори лавозимида ишлаб келаётган Юлдашев Бобирбек Баходировични Марҳамат тумани ҳокими  этиб тайинланди. 

Юлдашев Бобирбек Баходирович 1986 йил 22 январь куни Андижон вилояти Андижон шаҳрида туғилган. 2008 йилда Андижон муҳандислик иқтисодиёт институтини тамомлаган.

Юлдашев Бобирбек Баходирович Меҳнат фаолиятини 2005-2006 йилларда Андижон шаҳар статистика бўлими иқтисодчиси, 2006-2009 йилларда Андижон вилоят статистика бошқармасида турли лавозимларда, 2009- 2010 йилларда Андижон вилояти ҳокимлиги иқтисодиёт Бош бошқармаси саноат, коммуникация ва ахборот технологияларини ривожлантириш бўлими бошлиғи, 2010-2018 йилларда Андижон вилоят ҳокимлиги ахборот-таҳлил гуруҳи 1-тоифали мутахассиси лавозимидан бошлаб Андижон вилоят ҳокимлиги ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари лавозимларида,  2018-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ишлаш шўъбаси етакчи инспектори, 2019 йилдан шу вақтга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан ишлаш шўъбаси бош инспектори лавозимида фаолият юритиб келган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан