Мексиканинг Мехико штатидаги ранчолардан бирига шер ҳужум қилиб, фермерни чавақлаб кетди. Бу ҳақда Radio Formula хабар берди.
Ушбу ҳодиса сабаб Валье-де-Браво ҳудудидаги бошланғич ва ўрта мактаблар ёпилган. Шунингдек, то йиртқич тутилгунга қадар маҳаллий аҳолидан уйдан ташқарига чиқмаслик сўралган.
Ҳокимият вакилининг сўзларига кўра, йиртқич ҳайвон Пиналь туманида бўлиши мумкин.
Экспертларнинг фикрига кўра, одатда бу ҳудудда катта мушуксимонлар яшамайди.
Ҳозирда йиртқични тутишга флот кучлари, штат полицияси ва комиссариат кучлари жалб қилинган.