Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






МИБ Шайхонтоҳурдаги мактабда боласини талашган эр-хотин бўйича баёнот берди
9.12.2020 11:26,  
940

Жорий йилнинг 7 декабр куни ижтимоий тармоқларда “Шайхонтоҳурдаги 19-мактабда ота-она фарзандини талашмоқда”  номли видеолавҳа тарқалди. Унда вояга етмаган қиз бир неча киши томонидан тортқилаб олиб кетишга ҳаракат қилинган, воқеа жойида бўлган ички ишлар ходими тўпланганларни тинчлантиришга уринган. Мазкур ҳолат МИБ Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан ўрганилди.

Аниқланишича, Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг ижро варақасига асосан, вояга етмаган Х.Р.ни онаси Х.М. тарбиясига олиб бериш ва унинг яшаш манзили Тошкент шаҳар Чилонзор тумани, Дўмбиробод МФЙ этиб белгилаш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига келиб тушган. Шу куннинг ўзида МИБ туман бўлими томонидан ижро иши юритиш қўзғатилиб, қарздорга ушбу ижро варақада кўрсатилган талабларни ихтиёрий равишда бажариш учун 15 кунлик муддат берилган. Фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг ажримига кўра, ҳал қилув қарорининг ижроси кассация тартибида кўриб чиқилгунга қадар вақтинча тўхтатилган ва ушбу суднинг “кассация шикоятини қаноатлантирмасдан қолдириш” тўғрисидаги ажримига асосан ижро ҳужжати тикланган.  

МИБ Шайхонтоҳур туман бўлими давлат ижрочилари бир неча бор қарздорнинг яшаш манзили, яъни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани, Махтумқули кўчасига борганда, тайинланган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида вояга етмаган Х.Р. онаси Х.М. билан боришдан бош тортганлиги, шундан сўнг Шайхонтоҳур тумани ҳудудидаги 19-мактабда олиб борилган ижро ҳаракатлари кузатувчилар томонидан видеотасвирга олингани ва ижтимоий тармоқларда тарқатилганлиги маълум бўлди. 

Шунингдек, қарздордан ундирувчига (отадан она тарбиясига олиб бериш)  бўйича ижро ҳужжати юзасидан вояга етмаган Х.Р. онаси Х.М. билан боришдан бош тортганлиги сабабли ижро ҳаракатлари кейинга қолдирилганлиги аниқланган.

 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан