Фарғона водийсида 22 январ куни тонг соат 5:00ларда кучли шамол бошланган. Наманган вилояти Мингбулоқ тумани Жомашуй шаҳарчасидаги туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда кўп қаватли уйлардан бирининг томи зарар кўрган.
Маълум бўлишича, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг биноси 2019 йилда қуриб битказилган.
Икки қаватли, кўп квартирали уйларнинг том қисми ҳам 2019 йилда, «Обод марказ» дастури асосида ўрнатилган.
«Ҳолат юзасидан тезкор штаб тузилиб, чора-тадбирлар амалга оширилмоқда», – дейилади Мингбулоқ тумани ҳокимлиги ахборотида.