Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мирзиёев ва Германия Федерал канцлери видеоанжуман шаклида учрашув ўтказадилар
10.03.2021 17:29,  
60

Президент матбуот хизматнинг ахборотига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федерал канцлери Ангела Меркель 12 март куни видеоанжуман шаклида учрашув ўтказадилар.

Икки мамлакат етакчилари Ўзбекистон билан Германия ўртасидаги кўп қиррали шерикликни янада кенгайтиришнинг долзарб масалаларини кўриб чиқишлари кўзда тутилган.

Олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувларни амалга ошириш, конструктив сиёсий мулоқотни ривожлантириш, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник ва маданий-гуманитар ҳамкорликка доир қўшма лойиҳа ва дастурларни илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

Музокараларда халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти 2019 йил январь ойида расмий ташриф билан Германия Федератив Республикасида бўлди, ўша йилнинг май ойида эса Германия Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер жавоб ташрифи билан Ўзбекистонга келди.

Германия Ўзбекистоннинг муҳим иқтисодий, инвестициявий ва технологик шерикларидан биридир.

Ўтган йил якунларига кўра ўзаро товар айирбошлаш 829 миллион долларни ташкил этган, мамлакатимизда Германиянинг 700 миллион доллардан зиёд инвестициялари ўзлаштирилган. Ўзбекистонда 200 га яқин қўшма корхона фаолият юритмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан