Президент Шавкат Мирзиёевнинг баъзи танланган асарлари “Янги Ўзбекистон - келажаги буюк давлат” номи остида турк тилига таржима қилиниб, китоб шаклида Туркияда нашр қилинди. Бу ҳақда Соф.уз‘га Туркиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар қилди.
Китобни Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлиги, Кутубхоналар ва нашриётларнинг Бош бошқармаси ва Туркия Республикасининг Тошкентдаги элчихонасининг Маданият ва Тарғибот бошқармасининг ташаббуси билан профессор доктор Фират Пурташ бошчилигидаги гуруҳ тайёрлади.
Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазири Меҳмет Нури Эрсой тарафидан муқаддимаси ёзилган “Янги Ўзбекистон -келажаги буюк давлат” номли бу асар учун Туркия Республикаси Президенти Ражап Таййип Эрдоған ҳам тақдимот ёзувини ёзди.
Туркия Республикаси Президентининг шахсий котиби доцент доктор Ҳасан Доғаннинг раҳбарлиги остида Туркия Республикаси Маданият ва туризм вазирлигининг нашри сифатида 1000 адад чоп этилган биринчи нусхаси совға сифатида берилди.
Шавкат Мирзиёев 2020 йил 19 февралда бўлиб ўтган Президент кутубхонасининг очилиш маросимига таклиф этилган ягона чет эллик муҳтарам меҳмон сифатида иштирок этди. Шавкат Мирзиёев исми остида турк тилида чоп этилган “Янги Ўзбекистон -келажаги буюк давлат” номли китоб жаноб Режеп Таййип Эрдоған томонидан Мирзиёевга тақдим этилди.