Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мирзо Улуғбек туман “Улуғбек” маҳалласи кучайтирилган карантинга олинди
14.05.2020 20:00,  
1130

Мирзо Улуғбек туман “Улуғбек” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида коронавирус пандимияси билан касалланган ҳамда улар билан мулоқотда бўлган фуқаролар сони кескин ошиб бораётганлиги сабабли мазкур маҳалла ҳудудида карантин қоидаларига амал қилиш кучайтирилди.

Маҳалла ҳудудидаги барча кириш ва чиқиш йўллари блок постлари ташкил этилган ҳолда тўлиқ ёпилганини маълум қиламиз. Ушбу ҳудудда туну кун навбатчилик ташкил этилиб, қатъий назоратга олинди.

Фуқароларнинг карантин даврида уйдан чиқмаслиги, фақатгина зарур ҳолларда, яъни, бир оиладан бир кишига тиббий дори воситалари, зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ҳариди учун тиббий ниқоб ва шахсий гигиена ҳимоя воситаларидан фойдаланган ҳолда чиқишларига рухсат этилади.

“Улуғбек” маҳалласи ҳудудида аҳоли талабидан келиб чиққан ҳолда арзонлаштирилган асосий турдаги озиқ-овқат махсулотлари ярмаркаси ташкил этилади.

"Ҳурматли фуқаролар ушбу карантин қоидаларига риоя этишингизни сўраб қоламиз ва бу орқали ўзингиз ва оила аъзоларингизни саломатлигини асраган бўласиз!" дейилади Мирзо Улуғбек тумани матбуот хизмати хабарида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан