Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Москвада меҳнат мигрантларини коронавирусга қарши эмлаш бошланди
28.06.2021 19:52,  
73

Россия Федерациясининг Сахарово номидаги Кўп тармоқли миграция марказида меҳнат мигрантларини «Спутник Лайт» вакцинаси билан COVID-19га қарши эмлаш бошланди.

Москва шаҳри мэриясининг маълум қилишича, мигрантларни эмлаш Россия истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва инсон фаровонлигини назорат қилиш бўйича федерал хизматининг буйруғида кўрсатилган соҳаларга тегишли иш берувчиларнинг талабномасига биноан амалга оширилади.

Кўп тармоқли миграция марказидаги эмлаш пункти соат 9.00 дан 21.00 гача ишламоқда ва кунига 2 мингдан ортиқ кишига хизмат кўрсатиш имкониятига эга. Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология тадқиқотлар маркази томонидан ишлаб чиқилган бир компонентли «Спутник Лайт» вакцинаси бир дозаси нархи 1300 рублни ташкил қилади. Бу иш берувчи томонидан тўланиши керак.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан