Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






МС Дони ваъдасида турмади. Тошкент вилояти ҳокимлиги узр сўради
16.05.2021 10:20,  
498

Кеча, 15 май оқшомида, Чирчиқ шаҳрида бўлиб ўтаётган «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» фестивалида машҳур юлдуз МС Дони келиши ваъда қилинган эди. Бироқ, ваъда бажарилмади. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги хабарида айтилмоқда. 

"МС Донининг Тошкентдаги маъмури берган ваъдасини бажармагани сабабли ташкилотчилар номидан мухлислардан узр сўраймиз.

МС Донининг шахсан ўзи юборган овозли хабарда айтилишича, у Тошкентга келиш учун коронавирус тести маълумотномаси олишга улгурмаган", - дейилади хабарда.

Айтилишича, Чирчиқда бўлиб ўтаётган «Янги Ўзбекистон ёшлари, бирлашайлик!» фестивали 16 май куни ҳам давом этади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан