Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мудофаа вазирлиги оталиққа олган бемор қиз Германияда даволанмоқда (видео)
7.08.2021 20:13,  
122

Мудофаа вазирлиги оталиққа олган Тошкент вилояти Оққўрғон туманида туғилган, 20 ёшли Мафтуна Ўсарова 2021 йил 2 август куни Германиянинг «АСКЛЕПИОС» замонавий клиникасига даволанишга юборилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабар "Sof.uz"га бермоқда.

2016 йилда Мафтуна дунёда жуда кам учрайдиган «такаясу синдроми», яъни магистрал қон томирлари торайиши оқибатида инсультга чалинди ва биринчи даражали ногирон бўлиб қолди.

Ҳозирда Мафтуна Ўсарова Мудофаа вазирлиги ташаббуси билан Германиянинг «АСКЛЕПИОС» клиникасида 3 кун давомида ихтисослаштирилган текширувлардан ўтказилди ва интенсив даволаш-соғломлаштириш муолажаларини олмоқда.

Мудофаа вазирлиги доимий равишда Германия клиникаси мутахассисларидан даволаш жараёнларини ўрганиб, назорат қилиб бормоқда.

Айни пайтда Мафтуна Ўсарованинг соғлиғи яхшиланиб бормоқда, дейилади хабарда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан