Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Мутахассис нима учун пештахталарда кўрсатилаётган ҳаво ҳарорати маълумотига ишониш керак эмаслигини тушунтирди
11.07.2021 11:19,  
319

Гидрометеорология хизмати маркази бошқарма бошлиғи Дониёр Турғунов Ўзбекистон ҳудудида кузатилаётган аномал иссиқ ҳаво ҳақида фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар қилади.

Дониёр Турғуновнинг қайд этишича, ҳали бу ёзда Тошкентда рекорд даражада ҳаво ҳарорати қайд этилмади.

«3—8 июнь санасида кузатилган ҳаво массивлари максимум рекордларни қайд этгани йўқ. Масалан, 1997 йили 18 июль санасида Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати 44,6 даража иссиқ бўлган. Шу кеча-кундузда пойтахтимизда автоматик метастанциямиз кўрсатган маълумотларга кўра, 42 даража иссиқ кузатилди. Ёз бошидаги аномал ҳароратда ҳам 42,6 даражагача ҳаво исиши кузатилди.

Ёзнинг иккинчи ойида ҳам ҳаво ҳарорати 43 даражадан ортмайди», – дейди мутахассис.

Дониёр Турғуновнинг айтишича, пештахта ва машиналардаги ҳаво ҳарорати маълумотлари ишончсиз.

«Бу ўринда яна қўшимча савол туғилади. Дўконларимизни пештахталаридаги, машиналардаги кўрсаткичлар 50 дан, 70 дан ошиқни кўрсатяпти-ку, дейишлари мумкин. Келинг, шу ўринда бир нарсани тушунтиришга ҳаракат қиламан.

Дейлик, дўконни юқори қисмида жойлашган термометр 71 градусни кўрсатмоқда. Савол туғиладики, у ердаги ҳаво ҳароратини ўлчовчи қурилма қаерда жойлашган? Сиз ҳозирги кунда, ҳозирги вақтда соат иккида ўша дўконнинг том қисмига чиқиб кўрсангиз ҳаво ҳарорати юқорилигини сезасиз, бу табиий ҳол.

Аммо бунга бошқа омиллар таъсир этади. Том қисмида ёпилган қопламанинг қизишидаги ҳароратнинг таъсирида термометр ҳам юқори даражани кўрсатади.

Смартфонларимиз орқали олинаётган маълумотларга тўлиқ ёки аниқ ишончли маълумот берилмайди, пештахталардаги ва уйимизда ўрнатилган термометрлар ҳам аниқ кўрсаткични кўрсатмайди», – дейди Дониёр Турғунов.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан