Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Наманганда "газ заправка" ёниб кетди
2.10.2021 09:18,  
268

Жорий йилнинг 02 октябрь куни соат 00-13 да Наманган туман Фавқулодда вазиятлар бўлимини 101 қисқа рақамига Наманган тумани “Қурама” маҳалла фуқаролар йиғини Қорасув кўчаси 2 уйда жойлашган “Замин Метал Саноат” Маъсулияти чекланган жамиятга қарашлик 1-АГТКШ (автомабилларга газ тўлдириш компрессор шахобчаси)да ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида маълумот келиб тушган.  

Наманган туман ва Наманган шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимлари pудлик билан воқеа жойига соат 00-25 да етиб борган ҳамда ёнғин соат 00-27да қуршаб олинган.  

Ёнғин натижасида шахобчани биринчи газ қуйиш ускунаси ва шифт қисмида 40 кв.метр жойи ёниб зарарланган.

Содир бўлган ёнғинни ёнғин-қутқарувчилар томонидан соат 00-45да ўчирилди.

Содир бўлган ёнғин натижасида инсонларни куйиш тан жароҳати олиш ҳамда ҳалок бўлиш ҳолатларига йўл қўйилмаган.

Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан