Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Наманганда ҳам сув таъминотида фавқулодда носозлик юзага келган
11.01.2021 11:28,  
47

Бугун, 11 январ куни, Наманган вилоятидаги “Пахталикўл” сув узатиш иншоотида Д-1000 миллиметрли юқори босимли магистрал тармоқларда фавқулодда носозлик содир бўлганлиги сабабли мазкур иншоот фаолияти соат 10:00дан бошлаб вақтинчалик тўхтатилди.

“Наманган сув таъминоти” МЧЖ ахборот хизмати хабарига кўра, Наманган шаҳрининг Оромгоҳ даҳаси, 1-Ахсикент, 2-Ахсикент, Гўзал, Чаманзор, Мингчинор, Мустақиллик, Паҳлавон, Нуробод, Сиҳатгоҳ, Меҳнатобод,  Ишонч, Истиқбол МФЙ ҳудуди ва 1-кичик тумани айрим жойларида ичимлик суви таъминотида вақтинчалик узилишлар содир бўлади. 

Ҳозирда “Наманган сув таъминоти” МЧЖ Наманган шаҳар бўлими мутахассислари томонидан носозликни бартараф этиш чоралари кўрилаётгани айтилган.

Аввалроқ, Андижонда катта сув қувури ёрилиб кетгани, аҳолидан ичимлик суви захирасини ғамлаб қўйиш сўралгани хабар берилганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан