Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Намангандаги хонадонда газ портлаши оқибатида эр-хотин ва уларнинг 3 нафар фарзанди куйиб, тан жароҳати олди
12.12.2021 10:46,  
70

Наманган туманида 12 декабрь куни хонадонлардан бирида газ портлади. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар қилди.

Маълум қилинишича, шу куни соат 03:20 атрофида туманнинг «Ғайрат» маҳалласининг Беруний кўчасидаги 57-уйда ёнғин содир бўлаётгани ҳақида маълумот келиб тушган. Ёнғин қутқарувчилари 03:24 да воқеа жойига етиб борган, 03:26 да ёнғин ҳудуди ўраб олинган.

Қайд этилишича, чақнашга хонадонга тортиб келинган газ трубаси жўмраги носозлиги сабабли сизиб чиққан табиий газ тўпланиши ва уй эгаси газ ҳидини сезмай, электр чиқорни ёқиши сабаб бўлган.

Таъкидланишича, портлаш оқибатида хонадон эгаси, унинг турмуш ўртоғи, 3 нафар фарзанд (2 нафар қиз ва 1 нафар ўғил) куйиб, тан жароҳати олган. Бундан ташқари, уйнинг шифт ва том қисмидан 20 квадрат метр жой ҳамда қисман уй-рўзғор буюмлари ёниб зарарланган.

Вилоят ФВБ куз—қиш мавсумида хоналарни иситишда ностандарт, қўлда ясалган анжомлардан фойдаланмасликни тавсия қилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан