Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Наманганлик терговчилардан қочиб юрган хавфли жиноятчи Қозоғистондан ушлаб келинди
6.05.2021 16:02,  
318

Жорий йилнинг 2 май куни ўтказилган “Қидирув” тадбири давомида, Жиноят кодексининг  168-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этиб, тергов идораларидан яшириниб юрган, Наманган шаҳрида яшаган, 1984 йилда туғилган фуқаро вилоят ИИБ ЖҚБ тезкор вакили томонидан юборилган қидирув топшириғига асосан Қозоғистон Республикаси Караганда шаҳридан ушланган. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати маълум қилди.

Қозоғистон Республикаси Бош прокуратурасининг розилик хатига кўра ва Минск конвенциясига асосан Алмата шаҳридан этап қилиниб, Наманган шаҳар ИИО ФМБ ВСХга жойлаштирилган.

Маълумот учун: Жиноят кодексининг 168-моддаси фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш билан боғлиқ.

Мазкур модданинг 3-қисми:

а) жуда кўп миқдорда;

б) ўта хавфли рецидивист томонидан;

в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан