Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Наманганда нима гаплар? «Навбаҳор» ва «Пахтакор» ўйини якунида мухлислар ҳисобдан норози бўлиб, намойиш уюштирди
8.04.2021 11:25,  
435

«Навбаҳор» ва «Пахтакор» ўйини якунида пенальти белгилаган ҳакамга мухлислар чиқинди улоқтиргани ва ҳисобдан норози бўлиб, намойиш уюштиргани ҳақида хабар берилган эди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Хабарга кўра, ўйингоҳга жами 15800 нафардан ортиқ мухлислар келган. Учрашув давомида, ўйиннинг сўнгги 89-дақақисида «ВАР» тизими орқали «Навбаҳор» футбол жамоаси дарвозасига 11 метрлик пенальти белгиланиб, 1:2 ҳисобида «Пахтакор» футбол жамоаси ғалабаси билан якунлангани «Марказий» ўйингоҳга тўпланган футбол ишқибозларининг кескин эътирозларига сабаб бўлди.

Қайд этилишича, ўйин якунлангач, эътироз билдираётган томошабинларга тушунтириш ва тарғибот ишлари олиб борилиб, тарқатиш чоралари кўрилди. Ҳакам, меҳмон ўйинчилар ва «Пахтакор» фан клубининг 35 нафар аъзолари назорат остида Наманган шаҳридан кузатиб қўйилди. Мазкур учрашув давомида жамоат тартиби тўлиқ сақланиб, фуқаролар орасида ҳеч қандай талафот ёки тан жароҳат олиш ҳолатларига йўл қўйилмади.

Маълум қилинишича, томошабинлар орасида фаол эътироз билдириб, бошқаларга таъсир ўтказмоқчи бўлган 2 нафар футбол ишқибози ажратиб олиниб, Давлатобод туман ИИБга олиб келинди ҳамда шахсига аниқлик киритилиб, тушунтириш ишлари олиб борилди. Хизмат мобайнида жамоат тартибини сақлашга жалб қилинган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи барча идоралар шахсий таркиби орасида ҳеч қандай тан жароҳат олиш ҳолатларига йўл қўйилмади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан