Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Навоийда таълим сифати паст бўлган 26 та мактаб директорлари ишдан олинди
3.12.2020 13:48,  
183

Навоий вилоятида паст кўрсаткичли мактаб директорлари жазоланди, дея хабар бермоқда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

Қайд этилишича, таълим сифати паст бўлган 26 нафар мактаб директори, ҳамда 2 нафар халқ таълими бўлими мудири, 3 нафар халқ таълими бўлими мудири ўринбосари эгаллаб турган лавозимидан озод этилган.

Маълум қилинишича, туман ва шаҳарларда ўтказилган йиғилишларда ОТМга кириш кўрсаткичи юқори бўлган 106 нафар мактаб директори 10 миллион сўмдан пул мукофоти билан тақдирланган.

Аввалроқ Шерзод Шерматов бошчилигидаги йиғилишда бирорта битирувчиси ОТМга кирмаган Қашқадарёдаги 20 та мактаб директорлари ишдан олинган, шунингдек, ўқувчилари ОТМга кира олмаган мактаблар сони 2020 йилда 3 баробарга камайгани маълум қилинганди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан