Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Нега манга сакравотти” — ҳайдовчи билан тортишган “ГАИ”га чора қўрилди
20.08.2021 12:12,  
684

Ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходими ва ҳайдовчи ўртасида келишмовчилик юзага келгани акс этган видео тарқалди.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан хизмат текшируви ўтказилди.
Аниқланишича, ЙПХ ходими О.Назиров ҳайдовчига нисбатан ўз муддатида бартараф қилинмаган қарздорлиги бўйича тўғри тушунтириш берганлиги, лекин ўзаро мулоқот жараёнида ҳайдовчи носамимий муносабатда бўлган вақтда ходим оғир, вазмин бўлмасдан, муомала маданиятидан четга чиққанлиги маълум бўлди.

Шундан сўнг, ходим О.Назиров билан муомала маданиятига риоя қилган ҳолда ҳайдовчилар билан мулоқотда бўлиши юзасидан тушунтириш ишлари олиб борилиб, унга ҳайфсан интизомий жазосини қўллаш  билан чегараланиши бўйича хулоса қабул қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан