Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Нексия» йўловчиси «Қамчиқ»да пастликка тушиб кетди
24.07.2021 16:24,  
918

Бугун, 24 июль куни соат 05:40да «Қамчиқ» махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси навбатчи-диспетчерлик хизматига А-373 «М-39 Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон ва Андижон орқали – Ўш» автомобиль йўлининг 234-километрида фуқаронинг пастликка тушиб кетгани тўғрисида хабар берилиб, ёрдам сўралган.

Аниқланишича, «Тошкент-Водий» йўналишида тўхтаб турган «Нексия» русумли автомашина йўловчиси йўлнинг чекка қисмида эҳтиётсизлиги сабабли тахминан 50-60 метр пастликка тушиб кетиб, турли даражада тан жароҳатлари олган.

Воқеа жойига зудлик билан қутқарувчилар етиб бориб, махсус техникалар ёрдамида жабрланган фуқарони пастликдан олиб чиқишди ва тез тиббий ёрдам хизмати ходимларига топширишди. Айни вақтда жабрланувчига Наманган вилояти Поп тумани марказий шифохонаси ходимлари томонидан малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Унинг аҳволи ўрта даражада деб баҳоланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан